Шомуродов Россияга қайтмоқчи эмас

Спорт

image

Москванинг “Спартак” клуби “Рома” ҳужумчиси Элдор Шомуродовни ўз сафига қўшиб олмоқчи, бироқ Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Россияга қайтиш ниятида эмас. Бу ҳақда “Matchtv.ru” хабар берди.

Манбага кўра, Шомуродов РПЛ клубига ўтиш вариантини кўриб чиқмаяпти, чунки футболчи фаолиятини Италияда давом эттириш ниятида. Шунингдек, форвард Туркия чемпионатида ўйнашга ҳам қарши эмас.

Шомуродов ўтган мавсумни “Рома”да бошлаганди, қишда эса у ижара асосида “Специя”га ўтди. Таъкидлаш жоиз, “Специя” мавсум якунларига кўра, А Сериядан тушиб кетди. 

28 ёшли футболчи ўтган мавсум клуб сафида 24 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва худди шунча голли узатмани амалга оширган.

Маълумот учун, Шомуродов 2017 йилдан 2020 йилгача Россиянинг “Ростов” клуби сафида тўп сурган. У РПЛда умумий 80 та баҳсда майдонга тушиб, 16 та гол уришни уддалаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Рома Элдор Шомуродов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг