Шомуродов “Рома”дан кетмайдиган бўлди

Спорт

image

“Рома” клубининг ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродов фаолиятини жорий клубида давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда “Transferfeed” хабар берди.

Манбага кўра, Элдор Шомуродов “Удинезе”га қарши ўйинда ажойиб ўйин кўрсатган “Рома”нинг украиналик ҳужумчиси Довбикка ўринбосар сифатида кўрилмоқда. “Бўрилар” раҳбарияти 29 ёшли ҳужумчини сотиш ўрнига уни ўз сафида сақлаб қолиш фикрига келди.

Қайд этиш жоиз, Шомуродов Европа лигаси доирасида захирадан майдонга тушиб, Германиянинг “Айнтрахт” дарвозасига гол уриб, жамоасининг ишончли ғалабасини таъминлади. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида, римликлар устози Кладио Раньери Шомуродовга жамоада қолиш таклифини берди.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 31 январь куни Европа лигаси плей-офф босқичига қуръа ташланганди. Қуръага кўра, “Рома” Португалиянинг “Порту” клуби билан куч синашади.

Жамоаларнинг биринчи ўйини 14 февраль куни, жавоб ўйини эса 20 февралда ўтказилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Рома Элдор Шомуродов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг