Шомуродов “Рома”да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Рома” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов римликлар сафида апрель ойининг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, ўзбекистонлик футболчи ушбу совринни қўлга киритишда жамоадошлари Матиас Суле ва Свиларни ортда қолдирган. Сўровнома мухлисларнинг берган овозлари натижасида аниқланган.

Маълумот ўрнида, Шомуродов “Рома” сафида апрель ойида 4 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голга ассистентлик қилди.

Эслатиб ўтамиз, 29 ёшли ўзбекистонлик ҳужумчи февраль ойида ҳам ойнинг энг яхши футболчиси деб эълон қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Рома Элдор Шомуродов ойининг энг яхши футболчиси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг