Шомуродов “Олимпико”да гол урди. Моуриньо ундан хурсанд (видео)
Спорт
−
15 Август 2021
15524Италиянинг “Рома” клуби мавсум олдидан сўнгги ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.
Римдаги “Олимпико” стадионида Марокашнинг “Ража Касабланка” клубига қарши ўйинда “бўрилар” бош мураббийи Жозе Моуриньо ўзбекистонлик Элдор Шомуродовни асосий таркибда майдонга туширди.
Сурхондарёлик ҳужумчи “Олимпико”даги илк ўйинидаёқ рақиб дарвозаcига гол урди. 17-дақиқада Элдор Шомуродов ҳимоячини ортда қолдириб, чиройли тарзда ҳисобни очди – 1:0.
20-дақиқада “Рома” футболчиси Манчини ўртадаги фарқни иккитага етказди. Иккинчи бўлим бошида Элдор Шомуродовнинг узатмасини арманистонлик Генрих Мхитарян голга айлантирди – 3:0.
59-дақиқада Шомуродов алмаштирилди ва унинг ўрнига ҳужумдаги асосий рақобатчи Борха Майораль майдонга тушди. Перес 85-дақиқада, Майораль эса 90-дақиқада гол уриб, ҳисобни 5:0 кўринишига келтирди ва якуний ҳисобни ўрнатди.
Маълумот учун, Элдор Шомуродов римликлар таркибидаги илк голини Испаниянинг “Реал Бетис” жамоасига киритган эди.
LiveБарчаси