Шомуродов қачон сафга қайтади?

Спорт

image

Ўнг оёғидан жароҳат олиб сафдан чиққан Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Италиянинг “Кальяри” клуби аъзоси Элдор Шомуродов ҳафта охирида сафга қайтиши кутилмоқда. Бу ҳақда “Cagliarinews24” хабар берди.

Ҳафта охирида “Кальяри” Италия чемпионати навбатдаги тури доирасида “Наполи” билан куч синашади, бироқ Шомуродовнинг неаполликларга қарши баҳсда майдонга тушиш эҳтимоли жуда кам.

Қайд этиш жоиз, 28 ёшли Элдор Шомуродов ўтган йили декабрь ойида жароҳат олиб тахминан 1-1,5 ойга сафдан чиққанди. Жароҳати боис футболчи Ўзбекистон миллий терма жамоасига Қатар мезбонлик қилган Осиё кубогида ёрдам бера олмади.

Маълумот учун, Элдор Шомуродовнинг “Кальяри” билан шартномаси шу йил ёзига қадар мўлжалланган. У жорий мавсум А Серияда умумий 11 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та голли узатмани амалга оширди. Шартномаси якунлангач ҳужумчи яна Римнинг “Рома” клубига қайтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Рома Элдор Шомуродов Кальяри

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made