Шомуродов Италияда қолмоқчи
Спорт
−
25 Январь 2023 13828 1 дақиқа
Аввал хабар берганимиздек, Римнинг “Рома” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов фаолиятини бошқа жамоада давом эттирмоқчи. Футболчига Франция ва Германия клублари қизиқиш билдирди, аммо Элдор Италияда қолишни истамоқда. Бу ҳақда италиялик футбол журналисти Никола Скира ўз саҳифасида хабар берди.
“Элдор Шомуродов четдан тушган 3 таклифга рад жавобини берди, у А Серияда қолишни истайди ва “Рома”ни тарк этишга тайёр, “Специя”, “Торино” ва “Кремонезе” футболчи билан шартнома имзолаш учун курашмоқда”, дейди Скира.
Маълумот учун, “Transfermarkt” портали Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардорининг қийматини 7 миллион еврога баҳоламоқда.
Эслатиб ўтамиз, 24 январь куни Шомуродовга Германиянинг “Байер” клуби қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь