Шомуродов А Серияга қайтган жамоага ўтишга яқин

Спорт

image

Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов Италиянинг “Специя” клубидаги муваффақиятсизликдан сўнг, яна бир клубга ижара асосида ўтиши мумкин. Бу ҳақда “Romapress” хабар берди

Манбага кўра, А Серияга қайтган “Кальяри” клуби ушбу трансфер ойнасида ўзбекистонлик ҳужумчини қўлга киритиш учун асосий даъвогар. Шомуродов “Рома”нинг собиқ бош мураббийи Клаудио Раньери бошчилигидаги жамоага мавсум охирида сотиб олиш опсияси билан ижарага берилиши мумкин.

Шунингдек, “Кальяри”дан ташқари ўзбекистонлик ҳужумчига Италиянинг “Лечче” ва Испаниянинг “Жирона” жамоалари ҳам қизиқиш билдирмоқда. 

Маълумот учун, Шомуродов ортда қолган мавсумнинг аксарият қисмини “Специя”да ижара асосида ўтказди. Унинг трансфер ҳуқуқлари Римнинг “Рома” клубига тегишли. Ўтган мавсум футболчи клуб миқёсида умумий 24 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва худди шунча голли узатмани амалга оширди.


Мақола муаллифи

Теглар

Рома Элдор Шомуродов А Серия Кальяри

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made