Шольц жароҳатидан сўнг биринчи марта кўз ниқобисиз омма олдида пайдо бўлди
Олам
−
12 Сентябрь 2023
3180Бугун, 12 сентябрь куни Германия канцлери Олаф Шольц Sant’Egidio жамоасининг халқаро конференциясида нутқ сўзлади ва унда илк бор кўз ниқобисиз омма олдида пайдо бўлди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди.
Германия канцлери Олаф Шольц жароҳат олганидан бир ҳафта ўтиб, кўзини ёпмасдан яна омма олдига чиққан. Ушбу чиқишида ҳукумат раҳбари Берлинда “Тинчлик учун қарор қабул қиламиз. Динлар ва маданиятлар мулоқотда” шиори остида ўтаётган Sant’Egidio жамоасининг уч кунлик халқаро конференциясида нутқ сўзлаган.
Маьлумот учун, 65 ёшли сиёсатчи тахминан бир ҳафта олдин Потсдамда югуриш пайтида йиқилиб жароҳат олган эди. Қўриқчилар эса Германия канцлерига биринчи ёрдам кўрсатишган. 4 сентябрь куни у жароҳат олгандан кейинги биринчи суратини ўзининг Х ижтимоий тармоғида эълон қилганди.
Оммавий тадбирларда, жумладан Ҳиндистондаги G20 саммитида у ўнг кўзига “қора ямоқ” кийиб қатнашган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Германия ҳукумати раҳбари спорт билан шуғулланаётганда, яъни югуриш пайтида юзини уриб олгани ва касаллик таътилига чиққанлиги ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15