Шольц Европа Иттифоқига кириш тартибини соддалаштиришга чақирди

Олам 2548
image

Германия канцлери Олаф Шольц Европа Иттифоқига янги аъзоларни қабул қилишни осонлаштириш учун ислоҳот қилиш тарафдори. Бу ҳақда у жорий йилнинг 18 июнь куни DPA агентлигига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Шольцнинг сўзларига кўра, иттифоққа кириш учун фақатгина номзодлар тайёрланиши керак эмас. Европа ҳамжамиятининг ўзи ҳам янги аъзоларни қабул қилишга тайёргарлик кўриши керак.

“Бунинг учун у ўз тузилмалари ва қарорлар қабул қилиш жараёнларини модернизация қилиши керак. Бугунги кунда процедура бир овоздан кўзда тутилган бўлса ҳам, ҳар доим ҳам бир овоздан қарор қабул қилиш мумкин эмас”, дея ишонч билдирган Шольц.

Унинг сўзларига кўра, сиёсатчи бу масалани Европа Иттифоқининг 23-24 июндаги саммитида кўтаради.

Европа Иттифоқига аъзо 27 давлатнинг давлат ва ҳукумат раҳбарлари Украина, Молдова ва Грузиянинг аъзолик ҳақидаги аризаларини кўриб чиқади. Еврокомиссия биринчи икки давлатга ЕИ аъзолигига расмий номзодлар мақомини беришни тавсия қилган. 16 июнь куни Киевга қилган ташрифи чоғида Шольц ҳам бу ёндашувни қўллаб-қувватлашини аниқ билдирди.

Номзод мақомини бериш аъзо мамлакатларнинг бир овоздан қўллаб-қувватлаши билангина мумкин. DPA агентлигининг қайд этишича, Европа Иттифоқида бу тамойилни юмшатиш ҳақида узоқ вақтдан бери мунозаралар олиб борилмоқда. Бироқ, ёндашувни ислоҳ қилиш тўғрисидаги қарорни ҳамжамиятнинг барча аъзо давлатларигина қабул қилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 17 июнь куни Еврокомиссия (ЕК) Украинага ЕИ аъзолигига номзод мақомини беришни тавсия қилди. Брюсселда худди шундай тавсия Молдова учун ҳам берилган. Грузияга келганда, ЕИ Тбилисининг Европага интилишини ижобий қабул қилди, бироқ мамлакат номзод мақоми берилишидан олдин кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириши керак бўлиши таъкидланди.

Бошқа икки давлатда ҳам ислоҳотлар ўтказилиши керак. Украина учун бу етти босқич, Молдова учун тўққиз босқич этиб белгиланган. Грузия 12 шартни бажариши керак.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 44
Рейтинг: 3.1
t
×