Шольц Германия-Испания ўйинида қандай ҳисоб қайд этилишини тахмин қилди

Спорт

image

Германия канцлери Олаф Шольц мамлакат терма жамоасининг футбол бўйича Европа чемпионати чорак финалида Испания терма жамоаси устидан минимал ҳисобдаги ғалабасини тахмин қилди. Бу ҳақда у Берлинда ўтказилган коммунал хўжалик ассоциацияси томонидан ташкил этилган тадбирда маълум қилди.

“1:0 Германия фойдасига”, дейди Шольц.

Бугун, 5 июль куни Штутгартда бўлиб ўтадиган Испания ва Германия ўйинига шахсан канцлернинг ўзи ташриф буюради.

Европа чемпионатининг ярим финал ўйинлари 9 ва 10 июль кунлари бўлиб ўтади. Финал 14 июль куни Берлиндаги Олимпия стадионида ўтказилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Испания Олаф Шольц

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг