Шольц Ҳиндистонни Россияга қарши қайрамоқчи
Олам
−
25 Февраль 2023
11693Германия канцлери Олаф Шольц бугун, 25 февраль куни Янги Деҳлида Бош вазир Нарендра Моди билан учрашуви олдидан Ҳиндистон билан муносабатларини чуқурлаштириш ниятидалигини айтди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Қайд этилишича, Шольц Украина урушининг бир йиллигидан бир кун ўтиб, Ҳиндистонга етиб келган ва Деҳлининг Россия босқинига қарши туришини қўллаб-қувватлашга интилаётган Ғарб кучлари учун ортиб бораётган аҳамиятини таъкидлаган.
Шунингдек, Шольц Ҳиндистонга олтита оддий сув ости кемасини сотиш бўйича 5,2 миллиард долларлик шартнома имзолашга уринмоқда. Бироқ бу каби Ғарб ҳарбий ишлаб чиқариш кучларининг Деҳлини ҳарбий техника бўйича Россияга қарамлигидан халос этишга қаратилган уриниши дарҳол натижа бермаслиги кутилмоқда. Ташрифдан кўзланган мақсадлардан бири иқтисодий алоқаларни яхшилаш бўлсада, расмийлар Ҳиндистоннинг Москва билан иқтисодий алоқаларини узиб қўймаса ҳам, тез орада дунёдаги энг кўп аҳолига эга бўладиган мамлакатга Россия босқинига қарши туриш учун босим ўтказиш зарурлигини ёдда тутишади.
“Ҳар бир минтақанинг ўз қарашлари бор. Ҳар бир минтақада дипломатия қилишнинг ўзига хос усули бор. Ўз музокараларимизда ким тажовузкору ким қурбон экани ҳақида келишиб олдик”, деган Германия канцлери.
Нефть савдоси
Бир тарафдан, Ҳиндистон ҳукумати Москвани босқинчилик учун очиқдан-очиқ танқид қилмаган бўлсада, урушни тугатиш учун мулоқотга чақириб келган. Иккинчи тарафдан, мамлакат Ғарбнинг қаршилигига қарамай, ўзининг энг йирик мудофаа техникаси етказиб берувчиси бўлган Россиядан арзон нархда нефть сотиб олишни кескин оширган.
“Улар камроқ ҳақ тўлайдилар, ҳиндлар буни яхши кўради. Россия камроқ пул олади, бу эса бизга ёқади”, дейди Германия расмийси.
У Ҳиндистондан Россияга ЕИ ва АҚШ ёки бошқа давлатлар сингари санкциялар қўллашини кутишнинг иложи йўқлигини қўшимча қилди.
Таъкидлаш жоизки, жанубий минтақада кўпчилик Ғарбнинг босқинчилик ҳақидаги шикоятларини иккиюзламачилик деб билади, чунки уларнинг бутун дунё бўйлаб ҳарбий аралашувлар бўйича узоқ тарихи бор. Ҳозирги ҳаракатлар ҳам таъминот занжири узилиши, инфляция кўтарилиши ва очарчиликка олиб келишидан қўрқишади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 23 февралида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг Украина бўйича махсус сессияси чоғида Россияга қарши резолюсия қабул қилган, унда Ҳиндистон ва яна 31 давлат бетараф қолган эди.
Алибек Бейжанов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь