Шоколад истеъмол қилиш юрак ва мияга ижобий таъсир кўрсатади. Бу ҳақда парҳезшунослар Кортни Данжело ва Триста Бест “ Eat This, Not That” нашрига берган интервьюсида маълум қилди.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, энг фойдалиси қора шоколад ҳисобланади. Чунки, унинг таркибида юракка ижобий таъсир қиладиган флаваноид антиоксидантларга бой какао миқдори кўп.
Мутахассис шоколад истеъмол қилиш стрессни камайтиришини таъкидлади, аммо шакар таркибига эътибор қаратди. Рационда шакар миқдорининг ортиши билан ташвиш ва тушкунлик ҳисси пайдо бўлиши мумкин. Бундан ташқари, шоколадни ортиқча истеъмол қилиш мева истеъмол қилиш истагига салбий таъсир кўрсатади.
Шу билан бирга ушбу маҳсулот мия ва унинг когнитив функцияларини яхшилашга ёрдам беради