“Шохидамас баргида”. Франция “Ҳизбуллоҳ”га қарши Ливан армиясини қуроллантирадими?

Олам

image

Франция Ливан армиясига ўнлаб зирҳли техника жўнатади. Бу ҳақда Франция Мудофаа вазири Себастьян Лекорну "L'Orient Le Jour" газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Франция Мудофаа вазири Ливан муваққат Бош вазири Нажиб Микати билан мамлакат миллий армиясини кучайтириш масаласини муҳокама қилган.  Нашрга кўра, Ливан жанубидаги "Ҳизбуллоҳ"нинг Исроил билан очиқ тўқнашувларга кириш эҳтимоли ортиб бораётган бир пайтда, Ливан армиясининг кучайиши муҳим аҳамиятга эга.

"Биз ҳарбий техник ҳамкорликни давом эттирамиз, хусусан, патруль хизматини сақлаш учун зарур бўлган зирҳли транспорт воситаларини етказиб берамиз", дейди Себастьян Лекорну.

Вазир шунингдек, бундай техникалар қўшинни керакли манзилга хавфсиз кўчириш учун замонавий урушларда асқотишига ҳам тўхталган. У яқин орада Ливан армиясига худди шундай ўнлаб зирҳли машиналар етказиб берилишини қайд этган.

Париж шунингдек, Ливан билан дори-дармон ва тиббий буюмлар таъминоти бўйича қўшма ҳамкорлик дастурини ҳам имзоламоқчи.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция Ливан "Ҳизбуллоҳ"

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг