Шоир ва хонанда баҳси давом этади. Усмонова апелляция судига шикоят киритди
Маданият-санъат
−
19 Декабрь 2021
36302Аввалроқ шоир Йўлчи Рўзиевнинг Юлдуз Усмоновага қарши очган даъвоси Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судида кўриб чиқилгани ҳақида хабар берган эдик. Суд хонанда шоирнинг “Хаста бўлма” номли шеъридан муаллифлик ҳуқуқини бузиб фойдалангани учун товон пули ва маънавий зарар ундириш ҳақида қарор чиқарганди.
Маълум бўлишича, бу иш шу билан якунланмаган. Энди Юлдуз Усмонова Тошкент шаҳар судига апелляция шикояти киритган.
Хозирда Тошкент шаҳар суди биринчи инстанция суди қарорини кўриб чиқмоқда.
Икки ижодкор ўртасидаги суд жарёнига муносабат билдирган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоев суд босим ва топшириқлардан ҳоли бўлиб, адолатли қарор қабул қилишига умид билдирган.
Эслатиб ўтамиз, суднинг жорий йилнинг 29 октябрь куни қабул қилинган ҳал қилув қарори билан даъво ариза қисман қаноатлантирилиб, Юлдуз Усмоновадан даъвогар Йўлчи Рўзиевга 50 000 000 сўм маънавий зарар учун компенсация, базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баравари миқдорида (135 млн сўм) етказилган зарар ҳисобига товон пули ундириш белгиланган.
LiveБарчаси