Бухорода МЧЖ раҳбарлари бюджетнинг миллионларини “растрата” қилди
Жамият
−
08 Февраль 2021
5856Бухоро вилояти Шофиркон тумани маркази ичимлик суви тармоқларини реконструкция қилишдаги талон-торожлик фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шофиркон туман бўлими томонидан вилоят “Сувинспекцияси” ва Бухоро шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси мутахассислари иштирокида, Шофиркон туман маркази ичимлик суви тармоқларини реконструкция қилиш ишлари бўйича назорат ўлчови ўтказилган.
Натижада масъул МЧЖ раҳбарлари ҳужжатларга амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали 254,4 млн сўм бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари, шунингдек, сув таъминоти ва оқава сув объектлари қурилиши бўйича Ижиниринг компанияси ДУК Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси масъул ходимлари томонидан ушбу жамиятга 254,4 млн сўм бюджет маблағи ўтказиб берилгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми ҳамда 209-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси