Шоҳжаҳон Эргашевнинг келгуси жанги қачон ўтказилиши маълум бўлди

Спорт

image

Биринчи ярим ўрта вазнда ўзбекистонлик профессионал боксчи Шоҳжаҳон Эргашев навбатдаги жангини қачон ўтказиши маълум бўлди. Бу ҳақда Эргашев Instagram саҳифасидаги жонли эфирда айтиб ўтди.

Профбоксда 23 та жангнинг барчасида ғалабага эришган Шоҳжаҳон Эргашев кейинги баҳсини февраль ойида ўтказади.

“Аллоҳ насиб қилса, февралда жанг ўтказаман. Камарга ҳам уришаман. Февралдаги жанг элиминатор, яъни даъвогарлар жанги бўлади. Шу жангда ютсам, кейин ҳар қандай чемпион билан уришса бўлади”, дейди боксчи.

Эслатиб ўтамиз, Эргашев ўтган йилнинг декабрь  ойида Шоҳжаҳон Эргашев 2023 йилда Тошкентда яна бир ўзбекистонлик профбокс устаси Шаҳрам Ғиёсовга қарши жанг ўтказишини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

бокс Эргашев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг