Шоҳжаҳон Эргашев навбатдаги жангида техник нокаут билан ғалаба қозонди
Спорт
−
17 Ноябрь 2020 13582 1 дақиқа
Кеча, 16 ноябрь куни ўзбекистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашев профессионал боксдаги 19-жангини ўтказди.
Беларуслик боксчи Дмитрий Милюша (9-4-1, 4 КО) ва Эргашев жанги Москва вилоятида бўлиб ўтди. Жанг икки раунд давом этди.
Иккинчи раунддан кейин Милюша кўкрак қафасида оғриқ сезди ва шифокорлар жангни давом эттиришга рухсат бермади. Шу тариқа, Шоҳжаҳон техник нокаут эвазига рақибидан устун келди.
Бу Шоҳжаҳон Эргашев учун 19-жангдаги 19-ғалаба бўлди. Шунингдек, у 17-жангини нокаут билан якунлаган.
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь
Гретсияда ҳам талабалар намойиш бошлади
22 Октябрь