Жанубий Корея ва КХДР 14 ой деганда алоқаларни қайта тиклади

Олам

image

Жанубий Корея ва Корея Халқ Демократик Республикаси ўртасидаги 2020 йил 9 июнда узилган алоқа линиялари 14 ой ичида биринчи маротаба қайта тикланди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Қайд этилишича, икки корей давлатининг раҳбарлари ёзишмалар ўтказди. Унга кўра, икки мамлакат ўртасида 2020 йилда узилган алоқалар давлат раҳбарларининг келишувидан сўнг қайта тикланди. 

Хабарга кўра, икки давлатнинг ваколатли органлари биринчи қўнғироқни бугун, 27 июль куни 10:00 (Корея вақти билан) да амалга оширишган. 

Маълумот ўрнида, 2020 йилнинг ёзида Жанубий Кореядаги фаоллар томонидан Шимолий Корея пойтахти Пхеньянга қарши шимол ҳудудига тарғибот варақалари ва материаллари юборилиши натижасида Кореялараро муносабатлар ёмонлашаганди. 

Уша пайтда Шимолий Корея Жануб билан ҳарбий каналлар ва икки ҳукумат ўртасидаги алоқаларни бутунлай узганди. 2020 йилнинг 16 июнида эса Шимолий Корея Каэсонг саноат мажмуасидаги мувофиқлаштириш идорасини портлатиб юборганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жанубий Корея Шимолий Корея

Баҳолаганлар

143

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг