“Шимолий оқим” тўхтатилиши ортидан Европада газ нархи 30 фоизга ошди
Олам
−
05 сентябр 2022 9595 1 дақиқа
Бугун, 5 сентябрь куни Европада газ нархи 30 фоизга кўтарилиб, минг куб метр учун 2900 доллардан ошган. Бу ҳақда ICE биржаси маълум қилди.
Қайд этилишича, Нидерландиядаги TTF марказида октябрь фючерслари нархи 1000 куб метр учун 2896 долларгача ёки МВт/соат учун 279 еврога кўтарилди.
Газ нархининг кескин ошишига Россиянинг “Газпром” энергетика холдингининг “Шимолий оқим-1” газ қувури орқали Европага газ етказиб беришни тўхтатиши сабаб бўлган
Эслатиб ўтамиз, “Шимолий оқим”нинг ягона ишлайдиган турбинасига техник хизмат кўрсатишда носозликлар аниқлангани учун номаълум муддатга тўхтатилган.
Шунга қарамай “Газпром” Европага Украина ҳудудидан “Суджа” газ ўлчаш станцияси (ГЎС) орқали кунига 42,7 миллион куб метр газ етказиб беряпти.
Фарангиз Салимова
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август