“Шимолий Оқим – 2” борасида Байден ва Шольц бир тўхтамга келолмаяпти
Олам
−
08 Февраль 2022
7270Хабар бериб бораётганимиздек, Россия-Украина можаросини муҳокама қилиш учун Германиянинг янги сайланган Канцлери Олаф Шольц АҚШга биринчи расмий сафарини амалга оширмоқда. АҚШ Президенти Жо Байден билан учрашувдан кейин, Шольц Владимир Путин билан музокаралар ўтказиш учун 14 февраль куни Москада бўлади.
Кеча, 7 февраль куни Оқ уйда бўлиб ўтган Байден ва Шольц ўртасидаги учрашув кўтаринки руҳда ўтгани ва томонлар кўплаб муҳим масалалар борасида ечимга эришгани билдирилмоқда.
Аммо, Вашингтон ва Берлин ўртасида бир масала юзасидан қарашлар хилма хиллигича қолмоқда. У ҳам бўлса, Россия ва Германия ўртасида амалга ошрилаётган “Шимолий Оқим – 2” газ қувурини ётқизиш лойиҳасидир.
ГФР раҳбари CNN телеканалига берган интервьюсида “Газ қувурлари билан боғлиқ лойиҳа ҳақидаги қарашларда ўртамизда катта тафовут бор”, дея билдирган.
АҚШ эса Россия Украинага ҳужум қиладиган бўлса, “Шимолий Оқим – 2” лойиҳаси тақа-тақ тўхтатилиши ҳақида огоҳлантириб келмоқда.
Украинани четлаб ўтиб, Болтиқ денгизи бўйлаб ётқизилган газ қувурлари лойиҳаси, энергатика тизими Россия газига ўта муҳтож бўлган Германия учун жуда муҳим ҳисобланади.
Музокаралар давомида Байден “Агар Россия ҳужум қиладиган бўлса, яна рус ҳарбийлари ва танклари чегарани босиб ўтса, ҳеч қандай “Шимолий Оқим – 2 бўлмайди. Биз унга нуқта қўямиз”, дея билдирган.
Ҳозирча музокаралар якуни бўйича томонларнинг расмий баёноти эълон қилингани йўқ.
Эслатиб ўтамиз, НАТОга аъзо Европадаги яна бир давлат, Франция Президенти Эммануэль Макрон ҳам Россия-Украина можароси юзасидан кеча, 7 февраль куни Президент Путин билан учрашган.
Музокараларнинг давоми сифатида, Макрон Украина Президенти Владимир Зеленский билан ҳам учрашиш учун Киевда бўлиб турибди.
LiveБарчаси