Шимолий Кореянинг коронавирусга оид сирлари ошкор бўлди
Олам
−
27 Март 2020
49279Шимолий Корея марказий телеграф агентлиги (КМТА) маълумотларига кўра, КХДР ҳудудида икки нафар чет эл ва яна 2280 нафар маҳаллий фуқаро карантинда қолмоқда.
Аввалроқ, КХДР карантиндан уч кишидан ташқари, барча чет эл фуқароларини чиқариб юборгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. Жами бўлиб 380 га яқин чет эллик карантинга олинганди. КМТАнинг маълум қилишича, Пхёнан-Намдо ва Пхёнан-Пукто провинцияларида 1500 ва 1090 киши, яна 1430 киши Канвондо провинциясида карантиндан қўйиб юборилган. Жанубий Корея оммавий ахборот воситалари Шимолий Кореяда камида етти минг кишини карантинга олингани ҳақида хабар берган.
"Карантин даври ўтган ва симптомлари бўлмаганлар қўйиб юборилади. Қолганлари кунига камида икки марта соғлиқ учун текширилади”, дейилади агентлик маълумотида.
Aввалроқ, “Financial Times” газетаси Шимолий Корея расмийлари мамлакатда COVID-19 коронавирусининг мавжудлигини текширишни кенгайтириш учун “халқаро алоқалари”дан ёрдам сўраган.
Январь ойи охирида КХДР коронавирусга қарши кураш доирасида ҳақиқатан ҳам чегарани ёпиб қўйди ва "миллий фавқулодда карантин тизимини" ишга туширганини эълон қилди. Февраль ойида чет элликлар, чет элга сафар қилган КХДР фуқаролари ва бундай одамлар билан алоқада бўлганлар учун карантин муддати 30 кунга узайтирилди.
КХДР оммавий ахборот воситалари фуқароларни жамоат транспортида эҳтиёткорлик чораларини кўришга ва камида бир метр масофани сақлашга чақирмоқда. Мактаблардаги таътиллар номаълум муддатга яна узайтирилди.
Бундан ташқари, мамлакатда ҳар икки йилда бир марта ўтказиладиган “Апрель баҳори” фестивали ҳам қолдирилган. Ушбу байрам давлат асосчиси Ким Ир Сен шарафига 1982 йилдан буён ўтказиб келинаётган эди.
LiveБарчаси