Шимолий кореялик аскар “мустаҳкам” чегарадан Жанубга қочиб ўтди
Олам
−
20 Октябрь 2025 8292 2 дақиқа
Кеча, 19 октябрь куни Жанубий Кореяда Шимолий Корея ҳарбийси қўлга олинди. У мамлакатлар ўртасидаги кучли қўриқланадиган чегарани кесиб ўтишга муваффақ бўлган. Бу ҳақда “Yonhap” хабар берди.
Нашрга кўра, шимоллик аскар чегаранинг мустаҳкам ҳимояланган қисмини босиб ўтгач, ҳибсга олинган. Қайд этилишича, бу – Ли Чжэ Мëн ҳукумати ҳокимиятга келганидан бери шимоллик аскарнинг Жанубга қочган биринчи маълум ҳолати бўлган.
“Якшанба куни ҳарбийлар чегаранинг марказий қисмидаги ҳарбий демаркация чизиғини кесиб ўтган Шимолий Корея аскарини қўлга олди”, дейилади Бирлашган штаб бошлиқлари қўмитаси баёнотида.
Жанубий Корея қўшинлари аскарни аниқлаб, уни Жанубга ўтказиш учун стандарт операцияни амалга оширган. Мутасадди органлар ҳозирда қочишнинг сабаблари ва ҳолатини текширмоқда.
“Ҳозирча Шимолий Корея ҳарбийларининг ғайриоддий ҳаракатлари қайд этилмади”, дейилади қўмита баёнотида.
Қайд этилишича, шимоллик аскарнинг Жанубий Кореяга қочган сўнгги ҳолати ўтган йил август ойида кузатилган. Корея Республикасини бирлаштириш ишлари бўйича вазирлик маълумотларига кўра, ўтган йили Жанубий Кореяга 236 нафар шимоллик қочган, уларнинг атиги учтаси орадаги чегарани кесиб ўтган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили КХДР Жанубий Корея билан темирйўл ва автомобиль қатновини тўхтатиш ва чегарани “қалъага айлантириш” ниятида эканини эълон қилган эди. Шундан сўнг, Шимолий Корея жанубий чегаранинг шарқий ва ғарбий ҳудудларида Жанубий Корея билан темирйўл ҳамда автомобиль алоқаларини бутунлай узган.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025