Шимолий Кореяда Ким Чен Ин ва унинг қизи акс этган маркалар чиқарилади

Олам

image
0:00
0:00
download

Шимолий Кореяда мамлакат етакчиси Ким Чен Ин ва унинг Ким Чжу Э номи билан танилган қизи суратлари туширилган янги почта маркалари дизайни тақдим этилди. Бу ҳақда “Korea Times” хабар берди.

Қайд этилишича, маркалар дизайнида Ким Чен Ин ва унинг қизи ўтган йил ноябрь ойида “Хвасон-17” қитъалараро баллистик ракетаси синовдан ўтказилганда тушган суратлар акс этган.

Келтирилишича, маркалар 17 февралдан сотувга чиқарилади.

Маълумот ўрнида, КХДР биринчи марта Ким Чен Иннинг иккинчи фарзанди Ким Чжу Энинг сурати акс эттирилган маркаларни муомалага чиқармоқда.

Ким Чен Ин биринчи бўлиб қизини 2022 йил 18 ноябрь куни “Хвасон-17” типидаги қитъалараро баллистик ракетаси синовида оммага кўрсатган.

Шимолий Кореянинг расмий оммавий ахборот воситалари қизнинг исмини кўрсатмасдан тилга олишади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ким Чен Ин Шимолий Корея

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг