Шимолий Корея Япон денгизи томон номаълум баллистик ракета учирди

Олам

image
0:00
0:00
download

Шимолий Корея бугун, 18 февраль куни Япон денгизи томон номаълум турдаги баллистик ракетани учирди. Бу жорий йил давомида шимол ҳарбийлари томонидан ташкиллаштирилган иккинчи ракета синовидир. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг “Yonhap” агентлиги маълум қилди.

Жанубий Корея Бирлашган армия штаб бошлиқлари кенгаши Пхеньяндаги Сунан ҳудудидан маҳаллий вақт билан соат 17:22 да баллистик ракета учирилганини тасдиқлади. Бошқа тафсилотлар ҳали ошкор этилмаган. Расмий нашрлар ҳам фақатгина ракета учирилиши билан боғлиқ маълумотни оммага узатган. Воқеа тафсилотлари, баллистик ракета тури, нишон қайси манзилда бўлгани борасида ҳозирча аниқ маълумотлар йўқ.

Сўнгги баллистик ракета учирилиши жорий ҳафта бошида Шимол раҳбарияти БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғилиши чақирилишига қарши норозилик билдирганидан бир кун ўтиб содир бўлмоқда. Пхеньян Жанубий Корея ва Қўшма Штатларни режалаштирилган қўшма ҳарбий машғулотларини илғор суръатда давом эттирса, “мисли кўрилмаган” кучли қаршиликларга дуч келишлари ҳақида огоҳлантирган эди. Аммо бу таҳдид ҳарбий машғулотлар кўламига таъсир этадиган даражада жиддий қабул қилинмаган эди.

АҚШ бошчилигидаги иттифоқчилар келаси ҳафта Пентагонда Шимол томонидан ядровий қурилмалардан фойдаланилиши сценарийси борасида ялпи музокаралар ўтказишни режалаштирмоқда. Шунингдек, келаси ой бошида “Озодлик қалқони” туркум ҳарбий машғулотлари ҳам ўтказилади. Мазкур ҳодисалар эса Шимол мудофаа кучларининг кутилмаганда кескин тайёргарлик бошлашига олиб келди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шимолий Корея баллистик ракета

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг