Шимолий Корея учта ракета учирди. Япония текширув бошлади

Олам

image

Корея Халқ Демократик Республикаси (КХДР) бир кунда уч марта баллистик ракеталарни учирди. Бу ҳақда бугун, 3 ноябрь куни Япония қирғоқ хавфсизлиги маълум қилди. 

Аввалроқ қирғоқ қўриқлаш хизмати биринчи ракетанинг траекторияси мамлакат ҳаво ҳудуди орқали Мияги, Ниигата ва Ямагата префектуралари ҳудудидан ўтгани ҳақида хабар берган эди. Кейинроқ Япония Мудофаа вазири Ясукадзу Хамада ракета Япон денгизига қулаганини айтиб, бу маълумотни рад этди. Мудофаа бошқармаси бошлиғи, шунингдек, ўшанда учирилган иккита ракетадан бири 750 км масофани босиб ўтганини ва унинг парвозининг максимал баландлиги 2 минг км бўлганини айтди. 

Япония расмийлари ҳозирда КХДР томонидан амалга оширилган ракета учирилиши тафсилотларига аниқлик киритмоқда. Бош вазир Фумио Кисида идораси қошида ракета учирилиши муносабати билан маълумот тўплаш учун фавқулодда штаб ташкил этилган. 

Учиришлар КХДР қаршилик кўрсатган АҚШ ва Жанубий Кореянинг “Vigilant Storm” қўшма ҳаво машқлари фонида амалга оширилмоқда. Улар 31 октябрда бошланган ва 4 ноябргача давом этади. Манёврларда 240 дан ортиқ самолётлар, жумладан, Американинг илғор F-35A стелс қирувчи самолётлари иштирок этмоқда. 

КХДР Сеул ва Вашингтоннинг ушбу ва бошқа машғулотлари туфайли Корея ярим ороли дунёда ҳарбий кескинлик энг юқори бўлган қайноқ нуқтага айлангани ва минтақадаги хавфсизлик вазияти янада жиддийлашганини айтди.

Октябрь ойида Шимолий Корея бешдан ортиқ ракета учиришни амалга оширди, КХДР ҳам қанотли ракеталарни синовдан ўтказди. Бундан ташқари, 24 октябрь куни Жанубий ва Шимолий Корея ҳарбийлари ўртасида отишма бўлиб ўтди: Сеулнинг огоҳлантирувчи ўқларига жавобан,  КХДР кемасининг Сариқ денгиздаги денгиз демаркация чизиғини кесиб ўтганлиги сабабли, Пхеньяндан бир нечта ракета тизимларидан 10 та снаряд отилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Япония КХДР

Баҳолаганлар

89

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг