Шимолий Корея сувости ядро қуролини синовдан ўтказди
Олам
−
19 Январь
7048Шимолий Корея сувости ядровий қурол тизимини синовдан ўтказди. Бу ҳақда Корея марказий ахборот агентлиги КХДР Мудофаа вазирлигига таяниб, хабар берди.
Маълумотларга кўра, КХДР Миллий мудофаа академияси қошидаги Сувости қурол тизимлари институти ишлаб чиқилаётган “Ҳэиль-5-23” сувости ядро қуроли тизимини Япония денгизида синовдан ўтказган.
"Армиямизнинг денгизости ядровий тайёргарлиги яхшиланади ва табиийки, турли хил денгиз жавоблари АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари ва иттифоқчиларининг душманона ҳарбий ҳаракатларига тўсқинлик қилади", дея қўшимча қилган КХДР Мудофаа вазирлиги.
Жорий йилнинг 14-17 январь кунлари Япония, АҚШ ва Жанубий Корея ҳарбий-денгиз кучлари Корея яримороли жанубидаги Шарқий Хитой денгизида қўшма машғулотлар ўтказган. Манёврларда саккизта ҳарбий кема иштирок этган.
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Шимолий Корея Қўшма Штатларнинг “мисли кўрилмаган” қарама-қаршилик қадамларига қарши туриш учун 2024 йилда урушга тайёргарликни тезлаштириши кераклигини айтган.
У Жанубий Кореяни энг душман давлат деб атади ва бу таърифни республика конституциясида мустаҳкамлаб қўйиш, шунингдек, Жанубий Корея билан тинч йўл билан бирлашиш ҳақидаги ҳар қандай эслатмани олиб ташлашга чақирган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь