Курс UZS

USD

12 913.19

4

EUR

13 908.80

-26.67

RUB

154.17

0.87

Шимолий Корея Россияга яна 3 минг аскарини жойлаштирди – Сеул 

Олам

image

Шимолий Корея йил бошидан бери Москванинг Украинага қарши урушида қатнашаётган ҳарбийларни кучайтириш учун Россияга яна 3000 аскар юборди. Бу ҳақда бугун, 27 март куни Жанубий Корея Бирлашган штаб бошлиқлари қўмитаси маълум қилди. 

“Россияга дастлаб юборилган Шимолий Кореянинг 11 минг аскаридан 4 минг нафари ҳалок бўлган ёки яраланган”, деб ҳисоблайди Сеул.

Бундан ташқари, Пхеньян Москвани ракеталар, артиллерия ва ўқ-дорилар билан таъминлашда давом этмоқда.

Билдирилишича, ҳозирда Шимолий Корея Россияга “катта миқдордаги қисқа масофали баллистик ракеталар”, шунингдек, граната отиш мосламалари ва бир нечта ракета тизимларини етказиб бергани аниқланган.

“Фронтдаги вазиятга қараб, бу рақам ошиши мумкин”, дея огоҳлантирди Сеул.

2024 йил октябрь ойидан буён КХДР Жанубий Корея, Украина ва АҚШ маълумотларига кўра, Россия Федерациясининг Украина билан чегарадош Курск вилоятига 10 мингга яқин ҳарбий хизматчини жойлаштирган.

Январь ойи охирида Американинг “The New York Times” газетаси ва Британиянинг “Sky News” телеканали Шимолий Корея қўшинлари йирик йўқотишлар туфайли фронт чизиғидан олиб чиқилиши кераклиги ҳақида хабар берган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Шимолий Корея Украина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг