Шимолий Корея гипертовушли ракетани синовдан ўтказди

Олам

image

Кеча, 14 январь куни Шимолий Корея гипертовушли бошқариладиган баллистик ракетасини синовдан ўтказди. Бу ҳақда Корея марказий ахборот агентлиги хабар берди.

Синовлар давомида мутахассислар ракетанинг гипертовушли каллагининг манёвр қобилиятини, шунингдек, кўп босқичли юқори қувватга эга қаттиқ ёқилғи двигателларининг ишончлилигини текширган.

КХДР Ракетасозлик бош бошқармасининг хабар беришича, гипертовушли каллакка эга ўрта масофали ракета синови “мудофаа саноатининг янги қуролларни яратиш бўйича мунтазам фаолиятининг бир қисмидир”.

Маълум қилинишича, учириш "атрофдаги мамлакатлар хавфсизлигига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаган".

Ўз навбатида, Жанубий Корея ва Япония Шимолий Корея томонидан учирилган мазкур ракета 2024 йилда баллистик ракетанинг илк синови бўлганини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, Шимолий Корея охирги марта 17 декабрда қисқа масофага учувчи баллистик ракетани, ўтган йилнинг 18 декабрида эса “Хвасон-18” қитъалараро баллистик ракетасини синовдан ўтказган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шимолий Корея КХДР баллистик ракета

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг