Шимолга жавобан Жанубий Корея икки баробар кўп снаряд отди

Олам

image
КХДР Жанубий Корея томон 200 га яқин артиллерия ўқларини отди north_east

КХДР Жанубий Корея томон 200 га яқин артиллерия ўқларини отди

Жанубий Корея қўшинлари Сариқ денгиздаги оролларда ўтказилган машғулотлар давомида Пхеньян демаркация чизиғидан шимолдаги сувларни ўққа тутишда қўллаганидан икки баробар кўп – 400 га яқин снаряд отди. Бу ҳақда ҳарбийлар орасидаги манбасига таяниб, “The Choson Ilbo” газетаси хабар берди.

Жанубий Корея томони Сеул ҳақиқий денгиз чегараси деб ҳисоблаган шимолий демаркация чизиғидан жанубдаги сувларда шартли нишонларга зарба берган. Корея Республикаси Қуролли кучлари 2017 йил августидан бери биринчи марта шимоли-ғарбий оролларда К9 ўзиюрар қуролларини қўллаган. 

Қайд этиш жоизки, 2018 йилнинг 19 сентябрь куни артиллериядан ўқ отиш тақиқланган нишонларда денгиз буфер зоналарини белгилаш тўғрисида Кореялараро келишув тузилган. Сеул ўтган йилнинг ноябрь ойида Шимолий Корея айғоқчи сунъий йўлдоши учирилишига жавобан қисман унга риоя қилишни тўхтатгач, Пхеньян ҳам келишувдан воз кечган.

Газетанинг ёзишича, Ёнпхёндо оролида эвакуация буйруғи Жанубий Корея ҳарбийлари у ерда машғулотларни бошлашидан “олдин” берилган. Аҳолидан "отишма амалиёти давомида" бошпаналарга бориш сўралган.

Маълумот учун, Шимолий Корея қирғоқ артиллерияси бугун, 5 январь куни маҳаллий вақт билан тахминан соат 09:00 дан 11:00 гача Ёнпхёндо ва Пэннёндо ороллари томон 200 дан ортиқ снарядлар отган. Ёнпхёндо оролида 12:02 ва 12:30 оралиғида эвакуация эълон қилинган. Жанубий Корея машқлари эса тахминан 15:00 да бошланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Жанубий Корея Шимолий Корея Сеул Сариқ денгиз

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг