Шифокор iPhone 13 Pro Max'дан кўзни муолажа қилишда фойдаланди 

Технология

image

iPhone 13 Pro Max’нинг макросёмка функциясидан кўзни муолажа қилишда ҳам ишлатиш мумкин. Бу ҳақда доктор Томми Корн маълум қилди.

Қайд этилишича, офталмолог янги iPhone’дан беморлар кўзини текширишда фойдаланган. Макросёмка сабаб Корн кўзнинг ўта муфассал тасвирини олган ва ундан фойдаланиб, бемор саломатлиги борасидаги муҳим маълумотларни аниқлаган.

Шифокор шоҳпарда трансплантациясини бошдан ўтказган беморнинг тикилган чокларининг битаётганини мунтазам текшириб туриш учун ўзининг янги смартфонидан фойдаланган.

“Кўзнинг макро тасвирларини олиш учун шу ҳафта мобайнида IPhone 13 Pro Max’дан фойдаланиб келяпман. Қойил қолдим. Смартфон офталмология ва телемедицина соҳасида инновация қилди. Фотолар шоҳ парда трансплантациясидан кейинги битаётган чокларни кўрсатади. Суратларни эълон қилиш учун бемордан розилик олинган”, дея доктор ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида изоҳ қолдирган.

Окулист Жеффри Люис ва Томми Корн смартфонлардаги макро камера телемедицинани ривожлантиришга яхшигина ҳисса қўшишини таъкидлаган.

Маълумот ўрнида, смартфонларнинг макро камерасидан фойдаланиб, объектларни жуда яқиндан сурат ва видеога олиш мумкин.

Аввалроқ, Apple компанияси депрессияни аниқлаш технологияси устида ишлаётгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

267

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг