Шифокорни ўлдирмоқчи бўлган шахсга нисбатан жиноий иш очилди

Жамият

image

Андижонда шифокорни ёқиб юбориш билан қўрқитган фуқарога нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар берди..

Жорий йилнинг 21 август куни соат 10:00 ларда Хонобод шаҳар Тараққиёт 3-тор кўчасида яшовчи 1982 йилда туғилган Ф.А. бирга яшовчи онаси, 2-гуруҳ ногирони, 1955 йилда туғилган И.А.ни соғлиғи ёмонлашганлиги сабабли Андижон шаҳрида жойлашган вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг жароҳат оқибатлари ва ортопедия бўлимига олиб келган. Онасини шу бўлим мудирининг қабулига олиб кирмоқчи бўлганда, мудир билан ўрталарида келишмовчилик чиққан.

Шундан сўнг, Ф.А.нинг бундан жаҳли чиқиб, бўлим мудири қўлларини боғлаб, ўзи билан елим идишда олиб келган бензин ёқилғисини хонага сепиб, ўлдириш билан қўрқитаётган вақтида шу бўлимда ишловчи ходимлар Ф.А.ни ушлаб қолишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 112-моддаси (Ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш) 1-қисми ва 25-моддаси (Жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш),173-моддаси (Мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

жиноят Андижон

Баҳолаганлар

50

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг