Шенген визаси руслар учун ЕИга киришни кафолатламайди – Боррель
Олам
−
05 Сентябрь 2022
2446Россияликлар учун Шенген визасига эга бўлиш Европа Иттифоқига кириш учун зарур шартдир, лекин у маълум бир мамлакатга кира олишига кафолат эмас. Бу ҳақда Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррель маълум қилди.
Европа дипломатияси раҳбарининг сўзларига кўра, Шенген визасининг мавжудлиги фақат кириш учун зарурий шарт, бироқ одамнинг маълум бир Европа давлатига бориши кафолати эмас.
Шунингдек, у Европа Иттифоқи Ташқи ишлар вазирлари Европа Иттифоқи давлатлари ўз чегаралари ва кириб келаётган барча шахслар устидан назоратни таъминлаши кераклиги ҳақида келишиб олганини таъкидлаган.
“Визага эга бўлиш россиялик сайёҳнинг маълум бир мамлакатга киришига кафолат эмас. Бу асосий шарт, лекин у чегарада назоратдан ўтиши керак ва унга рухсат берилмаслиги мумкин”, дейди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Боррель Россияликлар учун Европа Иттифоқига визалар беришни бутунлай тақиқлаш яхши таклиф эмаслигини айтган эди.
Фарангиз Салимова
LiveБарчаси