Шайхонтоҳур туманининг барча солиқчилари ишдан ҳайдалгани рад қилинди

Жамият

image

Кеча, 6 апрель куни ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани давлат солиқ инспекциясининг шахсий таркиби ишдан бўшатилгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Матбуот хизмати бу хабарлар ҳақиқатдан йироқлигини таъкидлади ва мазкур масала юзасидан айим маълумотларни очиқлади.

Айни пайтда фақатгина Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани давлат солиқ инспекцияси раҳбари лавозимидан озод этилган. Бошқа ходимларни ишдан бўшатиш тўғрисида ҳеч қандай буйруқ қабул қилинмаган.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан жорий йилнинг 4 апрель куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилиши давомида Тошкент шаҳридаги қатор туманлар давлат солиқ инспекциялари шахсий таркибини янгилаш ҳақида топшириқ берган.
Ўз навбатида Давлат солиқ қўмитасида видеоселекторда белгиланган устувор вазифалар ижросига бағишланган навбатдан ташқари йиғилиш ўтказилиб, Миробод, Мирзо Улуғбек, Учтепа, Сергели, Юнусобод, Бектемир ва Шайхонтоҳур туманлари инспекциялари бошлиқларининг ўз лавозимидан озод этилгани тўғрисидаги Давлат солиқ қўмитасининг буйруғи эълон қилинди.

Танқидий таҳлил руҳида ўтган йиғилишда Тошкент шаҳри давлат солиқ хизмати органларининг шахсий таркиби фаолиятини зудлик билан кўриб чиқиш, уларнинг лавозимга лаёқатлилигини баҳолаш бўйича махсус ишчи комиссияси тузилди. Шунингдек, махсус ишчи комиссия зиммасига замонавий дунёқарашга эга, ўз ишига масъулиятли ёш мутахассисларни жалб қилиш вазифаси қўйилди.

Бугунги кунда махсус ишчи комиссия Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани давлат солиқ инспекцияси ходимларининг лавозимга лаёқатлилигини ўрганмоқда. Бу ҳақда батафсил ахборот берилади.


Мақола муаллифи

Теглар

солиқ Шайхонтоҳур

Баҳолаганлар

34

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг