Тошкентдаги марказий масжидларга янги имом-хатиблар тайинланди
Жамият
−
13 Ноябрь 2019 32198 1 дақиқа
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкентдаги макарзий масжидларга янги имом-хатиблар тайинланганини маълум қилди.

Унга кўра, Учтепа тумани “Саид Вақос ота” жоме масжиди имом-хатиби Фозилжон домла Убайдуллаев Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги “Минор” жоме масжиди имом-хатиби вазифасига ўтказилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва унинг тасарруфидаги жоме масжидларда кўп йиллар хизмат қилган, жорий йилнинг 4 январидан бошлаб “Минор” масжиди имом-хатиби лавозимида ишлаб келаётган Раҳимберди домла Раҳмонов эса Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани “Камолон” даҳасидаги “Хўжа Аламбардор” жоме масжиди имом-хатиби вазифасига тайинланган.
Жорий йилнинг 1 январидан буён сентябрь ойига қадар ушбу масжидда Одилхон қори Юнусхон ўғли имом-хатиблик қилиб келаётган эди.
Live
Барчаси