Шавкат Мирзиёевнинг қасамёд маросимидан фоторепортаж 

Бу қизиқ

image

Хабарингиз бор, бугун, 6 ноябрь куни Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз лавозимига киришишига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Маросимда Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, дипломатик корпус вакиллари, маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раиси З.Низомхўжаев очди. У 24 октябрь куни бўлиб ўтган Президент сайлови демократик тамойиллар асосида, фаол сиёсий рақобат муҳитида ўтганини таъкидлади. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзод Шавкат Миромонович Мирзиёев сайловчиларнинг 80,12 фоиз овози билан Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганини қайд этди.

Марказий сайлов комиссияси Раиси иштирокчилар номидан Шавкат Мирзиёевни табриклади ва унга Ўзбекистон Республикаси Президенти гувоҳномасини топширди.

Президент Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 92-моддасига мувофиқ, қасамёд қилди:

“Ўзбекистон халқига садоқат билан хизмат қилишга, республиканинг Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя этишга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига кафолат беришга, Ўзбекистон Республикаси Президенти зиммасига юклатилган вазифаларни виждонан бажаришга тантанали қасамёд қиламан”, деди Шавкат Мирзиёев.

Давлатимиз мадҳияси янгради.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

102

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг