Шавкат Мирзиёевнинг ҳафталик иш графиги эълон қилинди

Жамият 22793
image
-

Жорий ҳафтада Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Ташқи ишлар вазири Мевлуд Чавушўғлу ҳамда Озарбайжон Ташқи ишлар вазири Жейхун Байрамовни қабул қилади. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов бугун, 1 август куни Президент фаолиятига бағишланган брифингда айтиб ўтди. 

Асадовга кўра, Тошкент шаҳрида Ўзбекистон, Туркия ва Озарбайжон ташқи ишлар, савдо ҳамда транспорт вазирларининг илк маротаба уч томонлама учрашуви бўлиб ўтади.

Музокаралар кун тартибидан минтақалараро ҳамкорлик, инвестиция, инновация ва транспорт-коммунукация соҳаларидаги алоқаларни янада ривожлантириш масалалари ўрин олган. 

Президент унда иштирок этиш учун мамлакатимизга келадиган Туркия ТИВ раҳбари Мевлуд Чавушўғлу ҳамда Озарбайжон Ташқи ишлар вазири Жейхун Байрамовни қабул қилиши режалаштирилмоқда. 

Шунингдек, Президент 28 июлдан бери Ўзбекистонда бўлиб турган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Миллий озчиликлар масалалари бўйича комиссари Қайрат Абдураҳмановни қабул қилади.

Бундан ташқари, ҳафта давомида мамлакатни иқтисодий-ижтимоий ривожлантиришга қаратилган йиғилиш ва муҳокамалар ўтказилади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 724
Рейтинг: 3.1
t
×