Шавкат Мирзиёев “Йилнинг олтин одами” бўлди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркияда “Йилнинг давлат одами” мукофотига лойиқ кўрилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ’нинг Туркиядаги манбаси хабар бермоқда. 

Туркиянинг Ипак йўли стратегик тадқиқотлар маркази томонидан ташкил этилган “Ипак йўли йилнинг олтин одамлари” XV халқаро мукофоти соҳиблари аниқланди. 

Кеча, 15 апрель куни Истанбулда мукофотларни топшириш маросими бўлиб ўтди. Мазкур мукофотни Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан мамлакатнинг Истанбулдаги бош консули Шуҳрат Аминов қабул қилиб олди. 

Молдова Республикасининг Гагаузан автоном минтақаси Президенти Ирина Влаҳ эса “Мамлакатига ва турк дунёсига кўрсатган хизматлари учун” мукофотига лойиқ кўрилди. 

“Йилнинг дипломати” мукофоти Қозоғистон Республикасининг Туркия Республикасидаги элчиси Абзал Сапарбекулга насиб этди. 

Шунингдек, мукофотга Туркия Парламенти Туркия-Озарбайжон парламентлараро дўстлик гуруҳи раҳбари Шамил Айрим, Анадолу ахборот агентлиги Истанбул офиси мудири Ҳусайн Олтинолан, Турк маданияти ташкилоти (Турксой) бош котиби Дусен Касаинов, Аҳиска турклари жаҳон иттифоқи президенти Зияэддин Исмиҳанўғлу, “Yukselir Group” раиси Явуз Юксал, “Edelstaal” ширкатлар гуруҳи раҳбари Тургут Торунўғуллари, Халқаро илм маркази раҳбари профессор, доктор Элчин Искандарзода, Мармара вақфи бошлиғи доктор Аккан Сувер,  Эвсен вақфи бошлиғи доктор Али Эвсен, “Beta” ширкатлар гуруҳи раҳбари Юсуф Уғур, “Lina Mobilya” бошқарув раиси Ғиёс Ҳалилов, Озарбайжоннинг “Азад ТВ” телеканали мухбири Эътибор Бабаев, “Beze Group” раҳбари Бенгу Билик, профессор Ченгиз Гунеш, Озарбайжоннинг “Ҳилол” ижтимоий жамияти раҳбари Орзуман Абдулкаримов, Россия Федерациясининг Туркия диолог ташкилоти раҳбари Аҳмед Аҳмедовга ҳам турли йўналишларда “Йил одами” мукофотлари топширилди. 

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев Осиё журналистлар ассоциацияси (AJA) томонидан 2018 йилда “Осиёда йил одами” деб топилганди. Ўзбекистон раҳбари Марказий Осиёда тинчлик ўрнатиш ва минтақа мамлакатлари ўртасида ҳамкорликни кучайтиришга ҳаракат қилгани учун бу мукофотга муносиб кўрилган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

137

Рейтинг

4.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг