Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон тарихий аҳамиятга эга ҳужжатни имзолади

Жамият 10968
image

Бугун, 2 июнь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон тарихий аҳамиятга эга Абадий дўстликни мустаҳкамлаш ва иттифоқчилик тўғрисидаги декларацияни имзолади.

Бундан ташқари, ҳукуматлар, вазирлик ва идоралар даражасида кўп қиррали Ўзбекистон-Тожикистон ҳамкорлигини янада кенгайтиришга қаратилган 11 та ҳужжат имзоланди.

Жумладан:

•  Саноат кооперацияси соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш бўйича “йўл харитаси”;

•  маданият вазирликлари ўртасида 2022-2023 йилларга мўлжалланган маданият ва санъат соҳаларидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

•  Ўзбекистоннинг Жиззах вилояти ва Тожикистоннинг Сўғд вилояти ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш бўйича “йўл харитаси”;

•  Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва сувдан оқилона фойдаланиш соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида меморандум;

•  Ипакчилик тармоғида ҳамкорлик тўғрисида меморандум.

Эслатиб ўтамиз, бугун Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида Зарафшон дарёсида Яван гидроэлектр станцияси қурилишини бошлаш маросими бўлиб ўтди. Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон рамзий тугмани босиб, қурилишга старт берди.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 448
Рейтинг: 3.1
t
×