Шавкат Мирзиёев UNFPA ижрочи директорини қабул қилди
Жамият
−
19:22 608 1 дақиқа
Бугун, 13 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатга расмий ташриф билан келган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг ўринбосари, Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA) ижрочи директори Диене Кейтани қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, учрашув аввалида UNFPA раҳбари мамлакат етакчисига БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг саломи ва самимий тилакларини етказган.
БМТнинг аҳолишунослик соҳасидаги нуфузли институти билан ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилган.
Кейинги йилларда Ўзбекистоннинг UNFPA билан ҳамкорлиги сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилгани таъкидланган. Репродуктив саломатлик, гендер тенглик, демографик барқарорликни таъминлаш соҳаларида муҳим лойиҳалар амалга оширилгпн. Жамғарма мамлакат тарихидаги биринчи аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш жараёнида фаол иштирок этган.
Она ва бола саломатлигини мустаҳкамлаш, ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини ҳимоя қилиш борасидаги ижобий натижалар алоҳида қайд этилган.
Ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, жумладан, мамлакат дастури доирасида янги қўшма ташаббусларни амалга ошириш, Ўзбекистонда ва БМТ доирасида юқори даражадаги тадбирларни ўтказишга келишиб олинган.
Live
Барчаси