Шавкат Мирзиёев ўқитувчи ва мураббийларни табриклади
Жамият
−
30 Сентябрь 2020
13482Айни дақиқаларда Халқаро конгресс марказида 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтмоқда. Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Унда Президент сўзга чиқиб, мамлакатдаги барча ўқитувчи ва мураббийларга табрик йўллади. Табрикда миллионлаб болалар қалбига илм-фан зиёсини сингдириб, уларни эл-юртга муносиб инсонлар қилиб тарбиялаётган заҳматкаш ва олийжаноб устозларга чин дилдан миннатдорлик билдирилди.
Жамиятда устозларга бўлган ҳурмат, уларнинг обрў-эътибори ва нуфузини ошириш борасидаги ишларнинг пировард мақсади, мамлакатда илм-фан, таълим-тарбия соҳаларини ривожлантириш, тараққиёт учун зарур интеллектуал авлодни тарбиялашга қаратилгани алоҳида таъкидланди.
Тантанали тадбир видеоалоқа шаклида ташкил этилган бўлиб, унда республиканинг барча ҳудудларидан ўқитувчи ва мураббийлар, зиёлилар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этмоқдалар.
LiveБарчаси