Шавкат Мирзиёев Туркманистон ТИВ раҳбарини “Дўстлик” ордени билан мукофотлади

Жамият

image

Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари, Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов Ўзбекистоннинг “Дўстлик” ордени билан мукофотланди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов бошчилигидаги делегациянинг Ашхободга ташрифи доирасида Рашид Мередовга Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик ришталарини, стратегик шерикчилик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қўшган улкан шахсий ҳиссаси учун “Дўстлик” орденини топширишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Президентининг тегишли Фармонини Ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов ўқиб эшиттирган.

Рашид Мередов Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга унинг фаолиятига берилган юксак баҳо ва “Дўстлик” ордени билан тақдирлангани учун миннатдорлик билдирган.

Туркманистон Ташқи ишлар вазири бундан буён ҳам икки қардош давлат ўртасидаги кўп қиррали ва стратегик шерикликни ривожлантириш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга ошириш ниятида эканини таъкидлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

24

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг