Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги Афғонистон бўйича конференция иштирокчиларига мурожаат йўллади

Жамият

image
0:00
0:00
download

Бугун, 26 июль куни “Tashkent City” халқаро ишбилармонлик марказининг Конгресс холлида  “Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий тараққиёт” мавзуидаги Афғонистон бўйича халқаро конференция ўз ишини бошлади.  “Дунё” агентлиги хабарига кўра, анжуманни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов кириш сўзи билан очди.

Ўзбекистон Президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Комилов Шавкат Мирзиёевнинг анжуман иштирокчиларига мурожаатини ўқиб эшиттирди.

Президент ўз мурожаатида конференция ишида БМТ Бош котиби вакили, жаноб Маркус Поцелнинг иштирок этаётгани БМТнинг Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш мақсадларига содиқлигидан далолат беришини таъкидлаган.

Ўзбекистон Президенти, шунингдек, ЕИ ва Европа давлатлари, Хитой, Россия, АҚШ, Марказий ва Жанубий Осиё, Яқин Шарқ, Осиё-Тинч океани минтақаси давлатларининг махсус вакиллари иштирок этиши бугунги учрашувнинг аҳамиятини янада оширгани қайд этди. Форум иштирокчилари Афғонистон муаммоларини ҳал этиш бўйича қарорлар қабул қилишда, афғон халқига ёрдам кўрсатишда бевосита иштирок этади.

Шавкат Мирзиёев мурожаатида Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти раҳбарлари, шунингдек, халқаро молия институтлари ва етакчи таҳлил марказлари вакилларининг ушбу форумда иштирок этаётганинидан мамнуният билдирган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Президенти ўз Мурожаатида  Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амирхон Муттакий  бошчилигидаги Афғонистон делегациясини мамлакатга ташрифи билан қутлади.

Маълумот учун, Тошкентдаги анжуманда 20 дан ортиқ давлатдан, шунингдек, етакчи халқаро тузилмалар – БМТ, Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти, Европа Иттифоқи, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотидан 100 нафардан ортиқ иштирокчилар қатнашмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

106

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг