Шавкат Мирзиёев томоша қилган ўйинда Ўзбекистон Осиё чемпиони бўлди
Спорт
−
18 Март 2023
20385Бугун,18 март куни 20 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати баҳслари якунланди. Финал ўйинида Ўзбекистон вакиллари Ироқ билан куч синашди. Ҳал қилувчи беллашувни Ўзбекистон Респибликаси Президенти Шавкат Мирзиёев бевосита “Бунёдкор” стадионидан кузатиб борди.
Учрашувдаги ягона гол 72 дақиқада мезбонлар сардори Умарали Раҳмоналиев томонидан киритилди. 11 метрлик нуқтага яқинлашган Раҳмоналиев рақиб дарвозасига тўпни аниқ йўллади.
Шундай қилиб, салкам 20 кун давом этган турнирда Равшан Ҳайдаров шогирдлари ғолибликни қўлга киритди. Чемпионлик билан бир қаторда жамоа шу йили Индонезияда ўтадиган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида иштирок этади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь