Шавкат Мирзиёев Термиздаги матолар музей-фабрикасида бўлди
Жамият
−
18 Октябрь 2019
4251Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Сурхондарё вилоятига ташрифи давом этмоқда. Президент Термиз шаҳридаги “Сурхон ипаги” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишди.
Бу ерда хомашё етиштиришдан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган жараён тўлиқ технологик занжир асосида ташкил этилган. Жумладан, ипак қурти боқиш, мато ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш, гилам тўқиш йўлга қўйилган. Кластер усулида маҳсулот етиштириш учун Сурхондарё вилоятидаги бир нечта туманлар бириктириб берилган.
Корхона фаолияти икки сменали бўлиб, 300 дан ортиқ доимий, 250 дан зиёд мавсумий иш ўринлари яратилган.
Бугунги кунда корхона маҳсулотлари Осиё ва Европа давлатларига сотилмоқда. 2017 йилда қарийб 2 миллион 140 минг доллар, 2018 йилда 2 миллион 873 минг доллардан зиёд миқдорда экспорт қилинган.
Туристларни жалб этиш мақсадида “Музей-фабрика” ҳам ташкил этилган. Келувчилар маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнини тўлиқ кўриши мумкин. Шоурум ва ипак матолардан кийим-кечак ишлаб чиқариш бўлинмаси ишлаб турибди.
Давлат раҳбари ушбу музей ва фабрикани кўздан кечирди.
Шу ерда Сурхондарё вилоятида туризм имкониятларидан самарали фойдаланишга оид лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь