Шавкат Мирзиёев таъзия билдирди
Жамият
−
22 Июль 2019
24912Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Халқаро атом энергияси агентлигига ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда президент Матбуот хизмати хабар берди.
“Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Халқаро атом энергияси агентлиги бош директори вазифасини вақтинча бажарувчиси Мэри Элис Хейвордга агентлик бош директори Юкия Аманонинг вафот этгани муносабати билан таъзия йўллади. Давлат раҳбари марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди”, дейилади хабарда.
Маълумот ўрнида, Юкия Амано бугун, 22 июль куни 73 ёшида ҳаётдан кўз юмди. У 2009 йилдан бери ХАЭАни бошқариб келаётган эди, унгача Амано агентлик элчиси ва Япониядаги доимий вакили бўлиб ишлаган.
Қайд этилишича, Юкия Амано ташкилот раҳбарлигидан истеъфога чиқиш ниятида бўлган. Раҳбарнинг вафоти муносабати билан ХАЭА байроғи мачтанинг ярмигача туширилади.
LiveБарчаси