Шавкат Мирзиёев Сооронбай Жээнбековни табриклади

Жамият

image

Бугун, 16 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбековни таваллуд куни билан табриклади.

"Сизнинг раҳбарлигингизда олиб борилаётган оқилона ва узоқни кўзлаган сиёсат туфайли бугунги кунда қардош Қирғизистонда тинчлик ва барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланиш таъминланмоқда, аҳолининг фаровонлиги ошмоқда, мамлакатнинг халқаро майдондаги обрўси тобора ошмоқда.

Халқларимиз муштарак тарихи, дини, маданияти ва анъаналарига асосланиб, ўзбек-қирғиз дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини изчил мустаҳкамланишига эътибор қаратаётганингизни қадрлайман”, дейилади Ўзбекистон Президентининг табригида.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш тарафдори эканлигини яна бир бор тасдиқлаб, Сооронбай Жээнбековга сиҳат-саломатлик, оилавий фаровонлик ва давлат фаолиятида муваффақиятлар тилади.

Маълумот учун, Қирғизистон Презденти Сооронбай Жээнбеков бугун, 16 ноябрь куни 61 ёшни қаршилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Қирғизистон Сооронбай Жээнбеков

Баҳолаганлар

25

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг