Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди
Жамият
−
06 Май 9446 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хунань провинциясидаги саноат корхонасида юз берган фожиа оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, давлат раҳбари вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат ва бардамлик сўзларини йўллаб, жароҳатланганлар тез фурсатда шифо топишини тилаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитойнинг Хунань провинциясида жойлашган пиротехника заводида юз берган кучли портлаш оқибатида камида 21 киши ҳалок бўлгани ва 61 нафар одам жароҳат олгани ҳақида хабар берилган эди. Мамлакат раиси Си Цзиньпин ушбу фожеа юзасидан чуқур ва тезкор тергов ўтказишни талаб қилган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь