Шавкат Мирзиёев Сергей Лавров билан учрашади
Жамият
−
01 Май 2019 4695 1 дақиқа
Жорий йилнинг 2 май куни Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров амалий ташриф билан Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда ТИВ Матбуот хизмати хабар тарқатди.
Россия ТИВ раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинади.
Ташриф дастурига кўра Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида икки томонлама музокаралар ўтказилиши ва сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда илгари эришилган Ўзбекистон-Россия келишувларини амалга ошириш жараёни муҳокама қилиниши кутилмоқда.
Томонлар халқаро муаммолар, минтақада хавфсизликни таъминлаш масалалари, жумладан Афғонистонда тинчлик жараёнларини бошлашга кўмаклашиш юзасидан фикр алмашадилар.
3 май куни Сергей Лавров Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Гиёҳванд моддаларни назорат қилиш соҳасида минтақавий ҳамкорлик бўйича ўзаро англашув Меморандуми иштирокчи давлатларининг 11-учрашувида қатнашади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь