Шавкат Мирзиёев Ражаб Тойиб Эрдўған билан учрашди

Жамият

image

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 14-15 октябрь кунлари Озарбайжон пойтахти Баку шаҳрида бўлиб ўтаётган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгашининг еттинчи саммитида иштирок этмоқда. 

Ўзбекистон раҳбари бугун, 15 октябрь куни Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан учрашган. Бу ҳақда Озарбайжонда бўлиб турган QALAMPIR.UZ манбаси хабар бермоқда. 

Президентлар сўнгги йилларда икки мамлакат ўртасидаги ўзаро ҳурмат ва ишонч, биродарлик, стратегик шериклик тамойилларига асосланган алоқалар сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий ҳамда маданий-гуманитар соҳаларда жадал ривожланиб бораётганини катта мамнуният билан таъкидладилар.

Суҳбатда турли йўналишларда имзоланган битим ва лойиҳалар, эришилган ўзаро манфаатли келишувларни тўлиқ рўёбга чиқариш ва алоқаларни янада мустаҳкамлаш бўйича томонларнинг интилиши қатъий ва муштарак эканлиги таъкидланди.

Дўстона ва очиқ руҳда кечган мулоқотда халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилган. 

Эслатиб ўтамиз, икки мамлакат раҳбарлари кеча, 14 октябрь куни Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгашига аъзо давлат раҳбарлари учун ёзилган кечки овқат дастурхона атрофида норасмий учрашган эдилар. 


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ражаб Тойиб Эрдўған

Баҳолаганлар

38

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг