Шавкат Мирзиёев Покистон Қуролли кучлари қўмондонини қабул қилди

Жамият

image

Бугун, 5 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Покистон Ислом Республикаси Қуролли кучлари Қуруқлик қўшинлари қўмондони генерал Асим Мунир бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, учрашув аввалида генерал Асим Мунир давлат раҳбарига Покистон Президенти Ориф Алвий ва Бош вазир вазифасини бажарувчи Анвар Какарнинг саломини етказган. Сўнгра, Ўзбекистон билан Покистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинган. 

Суҳбатда илгари қабул қилинган “йўл харитаси”га мувофиқ ўзаро савдонинг юқори ўсиш суръатини давом эттириш, инфратузилмавий лойиҳаларни тезлаштириш ҳамда икки мамлакат етакчи корхоналарининг кооперация алоқаларини кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. 

Шунингдек, минтақавий хавфсизликни таъминлаш юзасидан, шу жумладан Афғонистондаги вазиятнинг ривожланиши нуқтаи назаридан фикрлар алмашилган ҳамда “Термиз – Мозори-Шариф – Пешовар” темир йўлини барпо этиш лойиҳасини илгари суриш мақсадида амалий ҳаракатларни мувофиқлаштириш муҳимлиги таъкидланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Покистон Асим Мунир

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг